ибн Дасанани Сафвон ибн Умайя отаси Умайя ибн Халаф учун ўлдиргани сотиб олди. Зайд ўлдириш учун олиб келинганда Абу Суфён ундан: «Оллоҳ номи билан сендан сўрайман, эй Зайд, Муҳаммад ҳозир сенинг ўрнингда, бизнинг ичимизда туришини ва ўлдирилишини, сен ўз уйингда бўлишни хоҳлармидинг?» деб сўради. Зайд унга: «Оллоҳга қасамки, Муҳаммад ҳозир турган жойида ҳам унга бирор тикан кириб, озор беришини, мен эса аҳли оилам ҳузурида ўтиришимни хоҳламайман», деб жавоб берди. Бундан Абу Суфён ажабланиб: «Муҳаммаднинг асҳоблари Муҳаммадни яхши кўришганидек, биров бировни яхши кўрганини одамлар ичида учратмадим», деди. Кейин Зайд ўлдирилди. Иккинчи асир - Хубайб эса қамаб қўйилди, кейин уни дорга осиш учун олиб чиқишди. Хубайб уларга: «Агар маъқул кўрсаларинг, икки ракаат намоз ўқиб олар эдим», деди. Улар унга рухсат беришди ва у икки ракаат намозни чиройли қилиб ўқиб тугатди. Сўнг уларга қараб: «Агар мени ўлимдан қўрқиб, намозни узайтириб юборди деган гумонга боришларинг бўлмаганда жуда кўп намоз ўқиган бўлардим», деди. Кейин уни дорга кўтариб, боғлашганда уларга ғазаб кўзлари билан қараб: «Ё Оллоҳ, биз пайғамбарингнинг рисолатини (топшириғини) етказдик, Сен ҳам унга бизга нима қилишганини етказгин. Ё Оллоҳ, булардан бирортасини қолдирмай ҳаммаларини ҳалок қилгин», деб қичқирди. Мушриклар унинг қичқириғидан қалтираб кетишди ва кейин Хубайбни ўлдиришди. Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонлар бу олти саҳоба учун қаттиқ қайғурдилар. Ҳузайл қабиласи мусулмонларни хор қилгани уларнинг хафаликларини яна ҳам кучайтириб юборди. Расулуллоҳ с.а.в. бу иш устида кўп ўйладилар. Расулуллоҳ с.а.в. мана шундай фикр қилиб юрган бир пайтларида олдиларига Абу Баро Омир ибн Молик Мулоибул-асинна келди. Расулуллоҳ с.а.в. унга Исломни таклиф қилдилар, у қабул қилмади, бироқ Исломга нисбатан адоват намоён этмади. У Расулуллоҳ с.а.в.га: «Эй Муҳаммад, агар мен билан бирга Нажд аҳлига кишиларингиздан юборсангиз, уларни сизнинг ишингизга даъват қилишса, умид қиламанки даъватингизни қабул қилишади», деди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. ўз асҳобларига Нажд аҳли ҳам Ҳузайл қабиласи каби хиёнат қилиб ўлдириб юборишидан хавф қилганлари сабабли Абу Баронинг талабига жавоб бермадилар. Бироқ Абу Баро даъватга борувчиларни ўз ҳимоясига олиб Расулуллоҳ с.а.в.ни қаноатлантирди. Чунки Абу Баро сўзига қулоқ солинадиган одам бўлиб, у ҳимояга олган одамга бирор кимса хиёнат қилишининг хавфи бўлмас эди. Шундан кейин Расулуллоҳ с.а.в. Мунзир ибн Амрни қирқта сара мусулмонга бош қилиб жўнатдилар. Улар йўлга тушишди ва Мауна қудуғига етиб бориб, шу ерда тўхташди. Шу ерда туриб Омир ибн Туфайлга ўзларидан бир саҳобани элчи қилиб мактуб йўллашди. Бироқ у мактубга қараб ҳам
52-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|